Бухорода тўй кортежи уюштирганлар жазоланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида тўй кортежини ташкиллаштирган 9 та автомобиль ҳайдовчилари жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Билдирилишича, 9 август куни Бухоро шаҳридаги тўйларнинг бирида 9 та автомобиль иштирокида кортеж уюштирилиб, хавфли вазиятлар юзага келтирилган. 

Суриштирув давомида ушбу кортежга бошчилик қилган ҳайдовчи аввал ҳам худди шу турдаги ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар бошқарувида бўлган транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада тўй кортежи уюштирганлар қамалгани ҳақида хабар берилганди. 

Мафтуна Мадаминова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made