Фарғонада тўй кортежи уюштирганлар қамалди
3-саҳифа
−
12 Август
5889Фарғона вилоятида дўстининг тўйи куни кортежлар уюштирган ҳуқуқбузар ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида дўстининг тўйига борган йигитлар бошқа транспорт воситаларининг қатновига халал бериб, тўй кортежи уюштирган.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар шахсига аниқлик киритилган ва улар бошқарувидаги машиналар жарима майдончасига жойлаштирилган.
“Танишимнинг тўйида ўзимни BYD машинамда қарама-қарши ҳаракатландим. Қилган ишимдан пушаймонман”, дейди ҳайдовчилардан бири.
Қоидабузарлар майда безорилик содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 суткадан қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода икки йигит юриб кетаётган Damas’нинг томига чиқиб, ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ҳақида хабар берилганди.
Мафтуна Мадаминова
LiveБарчаси