Бухорода икки йигит юриб кетаётган Damas'нинг томига чиқиб олди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида ҳаракатланиб кетаётган Damas автомашинасининг устига икки нафар йигит чиқиб олгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, видеодаги ҳолат кеча, 9 август куни кузатилган. Вилоятнинг Ромитан тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 236-километрида ҳаракатланаётган Damas транспорт воситасининг том қисмига икки нафар ўсмир чиқиб олган. Уларнинг бу ҳаракати йўлда кетаётган бошқа бир автомобиль йўловчилари томонидан видеоёзувга туширилган.

Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, мазкур транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳрида ҳаракатланаётган Damasʼдан сакраган йигитни бошқа Damas русумли автомобиль босиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made