Самарқандда мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилиняпти

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар мажбурий меҳнатга чиқарилгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолатга Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Паяриқ туманидаги 75-умумтаълим мактабида тасвирга олинганлиги аниқланган.

Видеода мактаб ўқувчиларнинг кетмон билан ер чопаётгани тасвирланган.

“Айни пайтда ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинди ва ўрганиш учун масъулларга йўналтирилди. Ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ўқитувчиларга чиқиндиларни ташитган директор жазоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд мактаб ўқувчилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made