Самарқандда ис гази бир одамнинг ҳаётига зомин бўлди
Жамият
−
04 Ноябрь 2019
5000Ҳар йил куз охирлаб, совуқ кунлар яқинлашганда Ўзбекистоннинг у ёки бу ҳудудида ис газидан одамлар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар ортади. Бу йил ҳам шундай бўлди. Ҳозиргача бир нечта вилоятларда ис газидан одамлар ваофт этгани ҳақида “совуқ” хабарлар эшитилди. Кўринмас қотил – ис газининг навбатдаги қурбони Самарқанддан бўлди.
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳар, Боёвут кўчасида яшовчи фуқаро Ф.К. яшаш хонадонида ўрнатилган сув исситиш газ “колонка”сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Турмуш ўртоғи Д.В. эса ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси