Самарқандда фарзанди авария бўлганини эшитиб, дарсини ўтмаган ўқитувчи жазоланадиган бўлди
3-саҳифа
−
06 Май 2024 43319 1 дақиқа
Аввалроқ ижтимоий тармоқда Пайариқ туманидаги 15-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчиларига дарс ўтилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Билдирилишича, 4 май куни 11-“А” синф ўқувчилари учун 5-соат физика фани ўтилиши керак бўлган. Физика фани ўқитувчиси 5-соат дарс жараёнлари бошланишида унинг фарзанди йўлда автоҳалокатга учраб, шифохонага тушиб қолгани ҳақидаги хабарни эшитиб, мактаб раҳбарларини огоҳлантирмасдан чиқиб кетган ва дарсни очиқ ҳолда қолдирган.
Худди шундай, 11-“Б” синф ўқувчиларига 5-соат инглиз тили фани ўтилмагани бўйича ўрганишлар олиб борилганида, 11-“Б” синфига 5-соат дарси чет тили фани хонасида ўтилганини ўқувчилар тасдиқлаган ва дарсда 8 нафар ўқувчи қатнашганини билдирган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан дарс жараёнларини назорат қилмагани учун синф раҳбарлари ва масъулларга интизомий жазо чоралари қўлланадиган бўлди.
Live
БарчасиПромис Девидни интервью чоғида ари чақиб олди
27 Сентябрь