Самарқандда бир гуруҳ шахслар банкоматни пуллари билан ўғирлаб кетди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар банкоматни ичидаги пуллари билан бирга ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бўлими Ахборот хизмати хабар берди.

“Жорий йилнинг 25 январь куни Каттақўрғон тумани “Навоий” маҳалласида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан бир дона банкомат қурилмаси ичида бўлган 720 000 000 сўм миқдордаги пуллари билан ўғирлаб кетилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида туманнинг “Таварон” маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғирланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятнининг 4 нафар шахс томонидан содир этгани аниқланган.

“Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дея қўшимча қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида савдо дўкони ёнида жойлашган банкоматдан ўғрилик содир этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

банкомат пуллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг