Самарқандда 7 туп дарахт кесган шахс жаримага тортилди
3-саҳифа
−
17 Июль
3776Самарқандда 7 туп дарахт кесган шахс жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Нарпай туман бўлими томонидан ўтказилган рейд давомида туманнинг “Бахт” МФЙ ҳудудида фуқаро Р. И. томонидан 7 туп ҳар хил турдаги мевали дарахтлар ноқонуний тарзда кесиб ташлангани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси ( Дарахтларни, бута, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказди) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Р.И.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Шунингдек, фуқаро қилмиши билан табиатга 3 миллион 230 минг сўм зарар етказилгани аниқланган ва шу сабабли ҳуқуқбузар жами 11 миллион 730 минг сўм тўлайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 22 туп манзарали дарахтни кесган уч киши 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилганди.