Бухорода 22 туп дарахт кесган шахслар жаримага тортилди
3-саҳифа
−
31 Март
4183Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 22 туп манзарали дарахтни кесган уч киши 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, тумандаги “Хўжалар” МФЙ ҳудудида дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ видеомурожаат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, вилоят прокуратураси ҳамда Қоракўл туман ИИБ бўлими билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш ишлари давомида 3 нафар фуқаро томонидан ҳар хил ўлчамдаги 22 туп манзарали дарахт кесиб ташлангани аниқланган.
Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар учун 146 миллион 200 минг сўм ҳамда 25 миллион 500 минг сўм жарима ундириш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган эди.
LiveБарчаси