Самарқандда 32 ёшли аёл ўзини ёқиб юборди

3-саҳифа

image

Самарқандда 1991 йилда туғилган аёл устига суюлтирилган газ конденсатини сепиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Жорий йилнинг 1 январь куни соат тахминан 09:30 ларда Пайариқ тумани, “Маданият” МФЙда яшовчи 1991 йилда туғилган аёл уйида устига суюлтирилган газ конденсатини сепган ва олов ёқиб, ўз жонига қасд қилган. Маълум қилинишича, аёл руҳиятида ўзгаришлар бўлган.

Экспертиза хулосасига кўра, аёлнинг ўлими мурда танасининг 100 фоиз термик куйиши оқибатида юзага келгани кўрсатилган.

Мазкур ҳолатда ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жинояти аломатлари мавжудлиги ҳамда бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб қонуний тўхтамга келиш имконияти йўқлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд жонига қасд қилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг