Самарқанд шаҳрига янги бош солиқчи тайинланди

Жамият

image

Элёр Мусурманович Толлиев Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 

ЭлёрТоллиев 1983 йилда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларни солиққа тортиш ва декларациялаштириш шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.

2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган. 

Элёр Толлиев янги лавозимга тайинлангунга қадар Оқдарё туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Элёр Толлиев ДСИ

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг