Самарадаги махсус лагерда 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тўпланиб қолди

Олам

image

Бугунги кунда Россиянинг Самара вилоятидаги махсус лагерда Ўзбекистонга қайтишни кутаётган 3 мингдан ортиқ мигрант бор. Бу ҳақда “Эхо Мсоква” хабар берди.

Ўзбек миллий-маданий мухторияти котиби Ёдгор Усмоновнинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик мигрантлар Кинел шаҳри яқинига келишда давом этяпти. Россиядаги ўзбекистонликларни олиб кетиш учун навбатдаги темир йўл рейси эртага келади. Уларни Ватанга қайтариш Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича амалга оширилади. 

Ёдгоровнинг таъкидлашича, лагерда Ўзбекистонга олиб кетувчи поезд учун чипталарни уч баравар қимматга – 30 минг рублга сотаётган шахслар пайдо бўлган.

Маълумот учун, Кинел станциясидан сўнгги ҳафталарда тўртта поезд рейсида 4 мингга яқин ўзбекистонлик қайтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг