Самара вилоятида мигрантлар иштирокида можаро юз берди

Олам

image

Россиянинг Самара вилоятида, Қозоғистон билан чегарада марказий осиёлик мигрантларнинг Росгвардия ходимлари билан тўқнашуви юз берди.

Хабар қилинишича, Самара областида чегара ёнида Қозоғистон орқали уйига қайтишга уринаётган Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган бир неча юз мигрант тўпланган. Аммо коронавирус пандемияси сабабли Қозоғистон чегараси ёпиқ бўлиб, чегара олдида тўпланганлар чодирли лагерда яшамоқда.

Таъкидланишича, мигрантлар чегарани кесиб ўтишга уринган. Ижтимоий тармоқда бир неча юз киши йўлда кетаётгани, формали одамлар эса уларни тўхтатишга уринаётгани акс этган видео тарқалди. Мигрантлар томон каскали, қалқон ва резина таёқлар билан қуролланганлар югуриб келган. Орада тўқнашув юз берган.

“Мендаги маълумотга кўра, бу кеча, 3 августда содир бўлган. Жабрланганлар, қўлга олинганлар йўқ. Буни тўқнашув дейиш қийин, шунчаки кўтарилиш бўлган. Ҳозирда чодирли лагерда хотиржамлик, у ерда ҳеч нарса содир бўлмаяпти”, деди Самара области ҳукумати вакили.

РасмийТошкент, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси фуқаролардан нохуш эпидемиологик вазият боис ёпиқ бўлган Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланмасликни сўрамоқда. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларидан ижтимоий тармоқлардаги ёлғон хабарларга ишонмаслик ва ўзлари бўлиб турган ҳудудда қолиш сўралмоқда.

Росгвардия можаро содир бўлганини, аммо тўқнашувларда уларнинг вакиллари иштирок этмаганлигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг