“Саидазиз медгородок”. Суд бошланди

3-саҳифа

Бундан 6 ой аввал “Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари давомида товламачиликда айбланиб, қамоққа олинган, жиноят оламида "Саидазиз медгородок" номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ва у билан жиноят содир этганликда айбланаётган 28 кишига оид суд жараёни бугун, 11 июнь куни бошланди.

Биринчи инстанция судида кўрилишни бошлаган ишга жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси Муроджон Мирзажонов раислик қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур жиноят иши доирасида 31 нафар жабрланувчи ва 130 нафар гувоҳ аниқланган.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар С. Саидалиев, ва унга оид 28 киши Жиноят кодексининг 112, 165, 168, 182, 227, 228, 229, 236, 237, 238, 242, 243, 277 ва 28-211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд мажлисида раислик этувчи судья судланувчилардан ҳимоячиси кимлиги, ҳимоячига эга бўлмаган тақдирда давлат ҳисобидан ҳимоя билан таъминлаш, шунингдек, судланувчиларнинг айблов хулосаси билан танишгани масаласини кўриб чиқди.

Айрим судланувчилар айблов хулосасини олмагани ва танишиб чиқмаганлиги сабабли судья Муроджон Мирзажонов суд тергов мажлисини 14 июнга қолдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд жиноят Саидазиз Саидалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг