“Саидазиз медгородок”га суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

“Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев суд ҳукми билан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда суд залидан QALAMPIR.UZ журналисти хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди жазони умумий тартибли колонияда ўташни белгилади.

Саидазиз Саидалиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбдор деб топилди: 

  • 242-модда (Жиноий уюшма ташкил этиш); 
  • 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш);
  • 165-модда (Товламачилик) 3-қисми “а” ва “в” бандлари; 
  • 277-модда (Безорилик); 
  • 211-модда (Пора бериш);

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Прокурор Саидалиевга қўйилган айбловлар ўз исботини топганини айтиб, унга 20 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Саидазиз медгородок Саидазиз Саидалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг