Прокурор суддан “Саидазиз медгородок”га 20 йил қамоқ жазоси сўради
3-саҳифа
−
26 Июль
13123“Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ишида суд тергови тугади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Прокурор Саидалиевга қўйилган айбловлар ўз исботини топганини айтиб, унга 20 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни сўраган.
Саидазиз Саидалиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан айбланмоқда:
- 242-модда (Жиноий уюшма ташкил этиш) 1-қисми;
- 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш);
- 165-модда (Товламачилик) 3-қисми “а” ва “в” бандлари;
- 277-модда (Безорилик) 2-қисми “б”, “в” бандлари;
- 168-модда (Фирибгарлик) 4-қисми “а” ва “в” бандлари;
- 211-модда (Пора бериш) 3-қисми “а” ва “б” бандлари;
- 277-модда (Безорилик) 3-қисми “а” банди билан айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни мазкур жиноят иши юзасидан иккинчи суд мажлисида Саидазиз Саидалиев айбига қисман иқрор бўлганди.