Саддам Ҳусайн ҳақида фильм суратга олинади
Маданият-санъат
−
17 Февраль
9010"Чернобиль" филми режиссёри Йохан Ренк ўзининг янги лойиҳасини суратга олишга ҳозирлик кўрмоқда. Режиссёр Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайн ҳаётининг сўнгги кунлари ҳақида фильм суратга олади. Бу ҳақда кеча, 16 февраль куни "The Hollywood Reporter" нашри хабар берди.
Фильмда бош ролни “Салтберн” ва “Банши Инишерина” фильмлари юлдузи Барри Кеоган ижро этади. У Ироқ лидерини бир неча ой қўриқлаган америкалик аскар ролини ўйнайди.
Фильм АҚШ армиясининг собиқ пиёда зобити Уилл Барденверпернинг "Ўз саройидаги маҳбус: Саддам Ҳусайн, унинг америкалик гвардияси ва айтилмаган тарих" китоби асосида суратга олинади.
"Амо Саддам" деб номланган фильмни суратга олиш шу йил кузда бошланиши ва 2025 йилда премьера қилиниши режалаштирилган.
Қайд этилишича, Йохан Ренк 2006 йилдаги Бағдод ҳақида суратга олинган бошқа фильмларидаги стереотиплардан фойдаланмасдан, воқеани ҳақиқий тарзда етказишни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси