Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1,2 миллиондан ошиб кетди
Жамият 18 Июль 2020 21:26
9273
Бугун, 18 июль соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 1 262 551 нафар (жорий йилги битирувчилар 498 377 нафар) абитуриент олий таълим муассасида ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтди.
• Самарқанд давлат университети – 64 723 нафар;
• Aндижон давлат университети – 50 818 нафар;
• Қарши давлат университети – 49 541 нафар;
• Наманган давлат университети – 44 791 нафар;
• Тошкент давлат педагогика университети – 44 505 нафар.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.