Русофоб ва Ўзбекистонни Қозоғистон харитасига қўшиб олган Умаров Москванинг қаршиликларига учрамоқда
Олам
−
14 Январь 2022
13804Қозоғистоннинг янги Ахборот вазири Асқар Умаровнинг миллатчилик кайфиятидаги баёнотларини қабул қилиб бўлмайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Москвадаги брифингда маълум қилди.
“Миллатчилик характеридаги баёнотлар, бунга ҳамма нарса киради: ксенофобия, нафратни қўзғатиш ва ҳоказо, бу кўпчилик айтганидек, Россия ва Қозоғистон фуқаролари ўртасида норозилик кучайишига сабаб бўлди, биз буни номақбул деб ҳисоблаймиз. Аммо унинг тайинлови — Қозоғистоннинг ички иши”, деган у.
Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Асқар Умаровнинг “ноқулай ва нотўғри баёнотлари” борлигини айтган. Кремль вакилига кўра, Умаров янги вазир мақомида айтадиган баёнотларидан хулоса чиқариш керак.
Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Республика Ҳукуматининг янги таркиби тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Унда мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири лавозимини вазирликнинг собиқ ўринбосари бўлган Асқар Умаров эгаллаган.
Ушбу тайинлов қозоқларда ва айниқса, ижтимоий тармоқларнинг рус сегментида турли муносабатларга сабаб бўлмоқда. Умаров мамлакатда очиқчасига русофоб сифатида танилган. Унинг Россияга кириши расман тақиқланган.
Қайд этилишича, Умаров Россия, рус ҳалқи ва ғалаба кунлари ҳақида бир неча иқтибослар келтирган:
Ғалаба куни ҳақида. “Ҳамма ароқ ичиб, тушунарсиз Ғалаба байрамини нишонлаётганда бировнинг урушидан қайтмаган бахтсиз боболаримизни дуо билан кимни ва нимани устидан ғалаба қозонганини эсланг”.
Россия аҳолиси ҳақида. "Бу ерда автохтонлар эмас, балки мажбурлаб қўйилган диаспора эканлигингизни унутманг ва сизнинг ҳуқуқларингиз ҳурмат қилинаётгани ҳамда сизни бошқа мамлакатларда мустамлакачи сифатида ҳеч ким ҳайдаб чиқмаётгани учун раҳмат айтинг".
Россия ҳақида. “Россия Федерацияси билан мажбурий иқтисодий ва сиёсий интеграция натижасида юзага келган ҳаракатлар қозоқ тили ҳамда маданиятининг келажаги, шунингдек, мустақиллигини йўқотишдан қўрқишга олиб келади”.
Алоҳида қайд этиш жоизки, 2017 йил сентябрь ойида Умаров бошчилигидаги мамлакатнинг асосий давлат ахборот агентлиги “Казинформ” Россия, Хитой ва Ўзбекистон ҳудудлари Қозоғистон таркибида экани кўрсатилган харитани эълон қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь