Ўзбекистонни Қозоғистон харитасига қўшиб олган Умаров юқори лавозимни эгаллади

Олам

image

Кеча, 11 январь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Республика Ҳукуматининг янги таркиби тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Унда мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири лавозимини вазирликнинг собиқ ўринбосари бўлган Асқар Умаров  эгаллаган.

Ушбу тайинлов қозоқларда ва айниқса, ижтимоий тармоқларнинг рус сегментида турли муносабатларга сабаб бўлмоқда. Умаров мамлакатда очиқчасига русофоб сифатида танилган. Унинг Россияга кириши расман тақиқланган.

Қозоғистонда тартибсизликлар бошланганидан кейин истеъфога чиққан собиқ ҳукуматда Умаров ахборот вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Қайд этилишича, Умаров Россия, рус ҳалқи ва ғалаба кунлари ҳақида бир неча иқтибослар келтирган:

Ғалаба куни ҳақида. “Ҳамма ароқ ичиб, тушунарсиз Ғалаба байрамини нишонлаётганда бировнинг урушидан қайтмаган бахтсиз боболаримизни дуо билан кимни ва нимани устидан ғалаба қозонганини эсланг”.

Россия аҳолиси ҳақида. "Бу ерда автохтонлар эмас, балки мажбурлаб қўйилган диаспора эканлигингизни унутманг ва сизнинг ҳуқуқларингиз ҳурмат қилинаётгани ҳамда сизни бошқа мамлакатларда мустамлакачи сифатида ҳеч ким ҳайдаб чиқмаётгани учун раҳмат айтинг".

Россия ҳақида. “Россия Федерацияси билан мажбурий иқтисодий ва сиёсий интеграция натижасида юзага келган ҳаракатлар қозоқ тили ҳамда маданиятининг келажаги, шунингдек, мустақиллигини йўқотишдан қўрқишга олиб келади”.

Алоҳида қайд этиш жоизки, 2017 йил сентябрь ойида Умаров бошчилигидаги мамлакатнинг асосий давлат ахборот агентлиги “Казинформ” Россия, Хитой ва Ўзбекистон ҳудудлари Қозоғистон таркибида экани кўрсатилган харитани эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2972

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг