Руанда давлатида коронавирусга қарши кураш учун роботлар ёлланди

Технология

image

Шарқий Африка мамлакатининг Руанда ҳукумати коронавирус билан курашиш учун бешта роботни ишга ёллади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди

Роботлар мамлакат пойтахти Кигали шаҳридаги беморларни даволайдиган Канаиня даволаш марказига топширилди. Ушбу роботлар шифокорларнинг коронавирус юқтириб олиш хавфини кескин камайтириши таъкидланмоқда.

Руанданинг соғлиқни сақлаш вазири Даниел Нгамигенинг сўзларига кўра, улар оммавий ҳарорат текшируви, беморларнинг ҳолатини кузатиш ва уларнинг тиббий ёзувларини юритишда қўлланилади. Улар ҳар дақиқада 150 кишидаги вирусни симптомлари, масалан, иситма ва қуруқ йўтални текширишлари мумкин.

Роботлар инфекцияланган беморларга дори-дармон, озиқ-овқат ва бошқа зарур нарсаларни етказиб бера олади. Улар тиббий хизмат кўрсатувчи шифокорлар ва беморларни ўзаро мулоқот қилишига мўлжалланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Руандада коронавирус билан боғлиқ 327 ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 237 нафари соғайган. Вафот этганлар қайд этилмаган. Мавжуд беморлар сони 90 нафарни ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Руандада Роботлар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг