Роботлар энди бокс тушади

Технология

image

Хитойнинг шарқий Шандун провинциясидаги Qibo Robot компанияси моҳир жангчининг ҳаракатларини такрорлашга мўлжалланган роботни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берди.

Янги боксчи робот QIBBOT деб номланади ва фақатгина бир қўлга эга. Шунга қарамай, у ўзининг ўта тезкор жавоб реакцияси билан ҳайратда қолдиради. Компания масофадан бошқариладиган ушбу роботнинг синовлари акс этган видеони ижтимоий тармоқларга жойлади. Унда робот қайтараётган энг кеч зарбаларга сарфланадиган вақт 12 миллисекундни ташкил этади.

Маълумотларга кўра, QIBBOT прототипининг бўйи 190 см, оғирлиги 140 кг ни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Американинг Somatis стартапи жамоат жойлари учун ҳожатхона тозаловчи роботни, Исроилнинг “Kitchen Robotics” компанияси эса соатига 75 та идишда овқат ишлаб чиқариш қувватига эга роботни яратди. Кейинроқ “Huggingface” платформаси расм юклаганда 30 сонияда суратга асосланиб, ҳикоя ёзиб берувчи нейрон тармоғини ишга туширди. Корея фан ва технология институти муҳандислари ва тадқиқотчиларидан иборат гуруҳ эса ҳозирда самолётни бошқаришга қодир одамсимон роботни яратмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой бокс Роботлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made