“Бор эканда, йўқ экан...” Янги нейрон хизмати ишга тушди
Технология
−
26 Август 2023
6830Энди “Қундуз бобо эртаклари”га ҳожат йўқ. “Huggingface” платформаси расм юклаганда 30 сонияда суратга асосланиб, ҳикоя ёзиб берувчи нейрон тармоғини ишга туширди.
Янги ҳикояга эга бўлиш учун тармоққа шунчаки суратни жойлаш кифоя. Сўнгра фойдаланувчи ҳикоянинг аудиториясини танлаши керак. Бунинг учун тармоқ саҳифасида “Болалар” ва “Катталар” бўлимлари мавжуд. Тармоқ қисқа вақт ичида матн яратиб беради. Нейрон ҳикоя хизматидан фойдаланиш текин, аммо у ҳозирча фақатгина инглиз тилида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, сунъий интеллект ёзувчилар номидан сохта китоблар ёзиб, уларни Амазон онлайн савдо платформасида сота бошлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь