Роботлар шифохоналардаги бемор болаларга руҳан ёрдам бера оладими?
Бу қизиқ
−
23 Сентябрь 2025 1682 2 дақиқа
Қўшма Штатлардаги соғлиқни сақлаш муассасалари ёш ва кекса беморларга қулайлик яратиш учун роботлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
АҚШнинг Массачусетс штатидаги болалар шифохонасида Робин исмли терапевтик робот ишга тушурилган. Танаси учбурбурчак шаклда силлиқ қилиб ишланган ушбу роботнинг бўйи 1,2 метрни ташкил қилади. У айнан қучоқлаш учун мўлжалланган. Робиннинг овози худди 7 ёшли қизчанинг овозига ўхшайди.
Робот ишлаб чиқарувчиларининг фикрича, Робин асосан оғриқли процедураларга дуч келадиган узоқ мудатли парваришдаги болаларга руҳий ёрдам беради.
“Робиннинг асосий вазифаси беморларга даволаниш даврида руҳий ва маданий кўмак беришдир”, дейди “Exper” технологиялари бош деректори.
Шунингдек, ушбу робот кекса беморларга ҳам хизмат кўрсатади. Робин уларга “набира”дек ғамхўрлик қилади. Қариялар уйларида эса демансия билан оғриган одамлар билан хотира ўйинларини ўйнайди.
Маълумот учун, Робин АҚШнинг Калифорния, Массачусетс, Нью-Йорк ва Индиана шататидаги 30 га яқин шифохоналарда мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда қариялар ва деменсия синдроми (ақл фаолияти ва хотиранинг сусайиши)билан касалланган беморларга сунъий интеллектга эга қўғирчоқлар берилган эди. Ижтимоий ходимларнинг фикрича, ушбу ўйинчоқлар ёлғизликка қарши курашишда ёрдам беради. Ҳозирда ChatGPT асосида ишлайдиган “Hyodol” қўғирчоғидан бутун мамлакат бўйлаб 12 мингдан ортиқ нафақахўр фойдаланмоқда.
Маликабону Муҳаммедова
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025