Руҳоний: АҚШ ҳаракатлари Яқин Шарқ барқарорлигига хавф солмоқда
Жамият
−
14 Июнь 2019
3667Бишкек шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида иштирок этаётган Эрон Ислом Республикаси Презденти Ҳасан Руҳоний АҚШ ҳаракатлари Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасидаги барқарорликка жиддий хавф солаётганини таъкидлади.
“АҚШ ҳукумати охирги икки йил давомида, барча халқаро тузилмалар ва қоидаларни бузган ҳолда, ўз иқтисодий, молиявий ва ҳарбий имкониятларини ишга солиб агрессив ёндашувни ҳаётга татбиқ этмоқда ва бу билан минтақадаги ва жаҳондаги барқарорликка жиддий хавф солмоқда”, дейди Эрон Президенти ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғинида.
Маълумот ўрнида, ШҲТ таркибига саккизта давлат киради. Булар – Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон. Мўғулистон, Эрон, Афғонистон ва Беларусь кузатувчи-давлатлар мақомига эга. Олтита давлат – Шри-Ланка, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал мулоқот бўйича шериклар ҳисобланади.
LiveБарчаси