Рожер Федерер фаолиятидаги энг шармандали мағлубиятни эслади
Спорт
−
22 Сентябрь 2022
4444Афсонавий швейцариялик теннисчи Рожер Федерер фаолиятидаги энг шармандали мағлубият азалий рақиби Рафаэль Надалга қарши кечган "Wimbledon 2008"нинг финал учрашуви бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Федерернинг сўзларига таяниб, “Eurosport” нашри хабар берди.
“Мен учун Ллейтон Хьюитт билан (улар 2004 йилда US Open финалида тўқнашган) бўлган АҚШ очиқ чемпионатининг финали ўзгача рухда ўтган эди. Учрашувда 6:0, 7:6, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонгандим. Одатда “Катта дубулға” мусобақаларининг финалида бундай ҳисоблар кузатилмайди. Аксарият ҳолларда биринчи сетда яхши ўйнайсиз, иккинчисида хатолар қиласиз, учинчисида эса яна устунлик қиласиз. Аммо ўша куни мен билан ундай бўлмаган. Мен учун ўша ўйин мукаммал ўтганди. Мен дунё теннисининг чўққисига чиққан эдим. Шундан сўнг, дунёда биринчи рақамли бўлганман ва бунга лойиқ эканлигимни исботлаганман.
Энг шармандали мағлубиятим? Эҳтимол, "Wimbledon 2008"даги финал бўлиши мумкин. Рафа билан ўйин гўёки қоронғи зулматдек ўтди. Мен учун жуда кўп нарса хавф остида эди. Бироқ барибир беллашув Надалнинг фойдасига якунланган. Юрагим ёмон эзилган”, деган Федерер.
Қайд этиш керакки, сентябрь ойи охирида Лондонда бўлиб ўтадиган мусобақадан кейин Рожер Федерер профессионал теннисдаги фаолиятини якунлайди.
Маълумот учун, 41 ёшли теннисчи фаолияти давомида 103 та титул қўлга киритган. Бу совринлар орасида 20 та “Катта дубулға” турнирларнинг ғолиблиги ҳам бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь