Надал нуфузли турнирда иштирок этмайдиган бўлди
Спорт
−
07 Март
2576Дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надал Индиан-Уэллсда ўтказилаётган Профессионал теннисчилар уюшмаси серияли турнирида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда теннисчи ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.
“Қайғу билан шуни айтмоқчиманки, Индиан-Уэллсдаги ушбу ажойиб турнирда қатнашмаслигимга тўғри келмоқда. Бу жойни қанчалик яхши кўришимни ва бу ерда ўйнашни қанчалик ёқтиришимни ҳамма билади. Индиан-Уэллсга анча олдин келганимнинг сабабларидан бири ҳам шу эди”, деб ёзди теннисчи.
Надал бу осон қарор эмаслигини, бироқ у ўзини бундай муҳим турнирда юқори савияда иштирок этишга тайёр деб ҳисобламаслигини айтди.
Индиан-Уэллс турнири 6-17 март кунлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби испаниялик Карлос Алькарас ҳисобланади.
LiveБарчаси