XXI асрнинг энг яхши теннисчиси эълон қилинди
Спорт
−
24 Июль
8642“Катта Дубулға”нинг 20 карра чемпиони, дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, швейцариялик Рожер Федерер XXI асрнинг энг яхши теннисчиси деб топилди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Нашр талқинига кўра, иккинчи ўринда “Катта дубулға” турнирларининг 24 карра ғолиби, дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси, сербиялик теннисчи Новак Жокович қайд этилган. Кучли учликни 22 карра “Катта дубулға” ғолиби, испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль якунлади.
Рейтингни тузишда нашрнинг бутун дунё бўйлаб бўлимлари ўз номзодларини кўрсатди, кейин эса маълум спорт юлдузлари учун 70 мингга яқин овоз тўпланди.
Федерер 2022 йил сентябрь ойида Лондонда бўлиб ўтган Лейвер кубогида қатнашганидан сўнг спортни тарк этди. Рожер “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақада 22 карра чемпион, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, испаниялик Рафаэль Надаль билан жуфтлик баҳсларида хайрлашув учрашувини ўтказди. Швейцариялик теннисчи фаолияти якунида баъзан кўргазмали ўйинларда кортга чиқишини инкор этмади, бироқ у тўлиқ спортга қайтмаслигини, бундан ташқари “Катта дубулға” турнирларига ҳам иштирок этмаслигини билдирди.
LiveБарчаси