“Ростов” Шомуродов “Женоа”га ўтганини эълон қилди

Спорт

image

Россиянинг “Ростов” клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клубига ўтаётганини эълон қилди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида хабар берилди.

“Ростов” ва “Женоа” ўртасида ҳужумчининг трансфери бўйича келишувга эришилди. Биз Элдорнинг садоқати, голлари ва жамоа муваффақиятига қўшган ҳиссаси учун миннатдормиз”, дейилади клуб хабарида.

Элдор Шомуродов 2017 йилда “Ростов”га ўтган. 3 йил давомида у 91 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди. Ўтган мавсумда у 11 та гол уриб, жамоа тўпурари бўлди.

Шомуродов “Ростов Арена” ва машғулотлар базасига бориб мухлислар, жамоа аъзолари ва клуб президенти билан хайрлашди. Шомуродовга у илк бор “Ростов” сафида гол урган тўпни совға қилишди.

Аввалроқ, Шомуродов “Женоа”да йилига 600-700 минг евро маош олиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Ростов Женоа

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг