Россиялик шифокорлар Ўзбекистонга етиб келди
Жамият
−
18 Сентябрь 2020 5415 1 дақиқа
Коронавирусга чалинган беморларни даволаш ва пандемияга қарши курашда амалий ва услубий кўмай бериш мақсадида Москвадан яна 35 нафар шифокорлар гуруҳи Ўзбекистонга келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, россиялик мутахассислар Ўзбекистонга етиб келди.

Улар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш ишларида маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишади.
Ёрдам бригадаси таркибида инфекцинистлар, анестезиологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностлари, пульмонологлар, эпидемиологлар, болалар шифокорларива тиббий ҳамширалар бор. Шифокорлар иш бошлаш учун керакли бўлган индивидуал ҳимоя восталари билан таъминланган.

Live
Барчаси