Ўзбекистонга Россиядан яна шифокорлар гуруҳи келяпти

Жамият 3197
image

Коронавирусга чалинган беморларни даволаш ва пандемияга қарши курашда амалий ва услубий кўмай бериш мақсадида Москвадан яна 35 нафар шифокорлар гуруҳи Ўзбекистонга келмоқда. Бу ҳақда Москва шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда. 

Ёрдам бригадаси таркибида инфекцинистлар, анестезиологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностлари, пульмонологлар, эпидемиологлар, болалар шифокорларива тиббий ҳамширалар бор. Шифокорлар иш бошлаш учун керакли бўлган индивидуал ҳимоя восталари билан таъминланган. 

Россиялик шифокорлар Ўзбекистонлик ҳамкасбларига консультатив-диагностик ёрдам бериши, COVID-стационарларига ташриф буюриши, клиникаларни қайта профиллаштиришга ёрдам бериши, "қизил" ҳудудларда беморларни кўздан кечириши ҳамда турли мутахассисдаги шифокорлар учун семинарлар ташкил қилиши режалаштирилган. 

Турли мутахассислардан иборат тиббий бригадани Москва шаҳар 67-сонли клиник шифохона хирурги Константин Покровский бошчилик қилмоқда. Ушбу гуруҳ аъзолари шифокорлари олдин Кавказ ва Тыва республикаларида, Қозоғистонда бўлган эди. Эпидемия бошланганидан буён москвалик шифокорлар Ингушетия, Доғистон, Камчатка, Ханти-Мансийск, Ямал-Ненецк автоном округларида бўлиб, маҳаллий шифокорларга ёрдамга ююборилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 август куни Россиядан 40 нафар шифокор Ўзбекистонга келган эди. Улар бир ойлик миссиясини якунлаб, 16 сентябрь куни Россияга қайтиб кетди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 3
Теглар
t
×