Россиялик шифокорлар Ўзбекистонга келди

Жамият 6414
image

Аввалроқ, Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат тиббий гуруҳ Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 16 август куни Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ҳамкорликда ишлаш учун россиялик мутахассислар етиб келди.

Россиялик меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинди.

Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинганларни даволаш муассасаларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб боради. 

Хусусан, россиялик мутахассислар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида, шунингдек қатор вилоятлардаги шу соҳага ихтисослашган  шифохоналарда фаолият кўрсатиши кутилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 211
Рейтинг: 3
t
×