Россиялик шифокорлар Ўзбекистонга келди
Жамият
−
16 Август 2020 9647 1 дақиқа
Аввалроқ, Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат тиббий гуруҳ Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 16 август куни Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ҳамкорликда ишлаш учун россиялик мутахассислар етиб келди.
Россиялик меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинди.

Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинганларни даволаш муассасаларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Хусусан, россиялик мутахассислар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида, шунингдек қатор вилоятлардаги шу соҳага ихтисослашган шифохоналарда фаолият кўрсатиши кутилмоқда.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль