Россиядаги авиаҳалокат қурбонлари сони ортди

Олам

image

Аввалроқ, Россиянинг Кемерова вилоятида L-410 самолёти хавфли қўнишни амалга ошириб, ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Расмийлар ҳодисада 4 киши қурбон бўлганини айтганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт ҳалокати қурбонлари сони 9 нафарга етди: икки нафар экипаж аъзоси ва етти нафар парашютчи.

Енгил моторли L-410 самолёти Танай аэродромидан учган. Парвоз вақтида ҳаво кемаси командири двигателлардан бири ишламай қолганини айтган, сўнг самолётни ортга қайтаришга қарор қилинган. Қўниш вақтида самолётнинг чап қаноти ерга тегиб, қулаб тушган.

Махсус хизматлар ахборотига кўра, самолёт бортида 24 киши бўлган, уларнинг етти нафари вафот этган ва 17 нафари жабрланган. Кузбасс тиббиёт марказида жами 15 киши жароҳатланганини, уларнинг тўрт нафари оғир, 11 нафари яхши ҳолатда экани маълум қилинган.

Минтақа губернатори Сергей Цивилевга кўра, самолёт 19 киши билан ўқув парвозини амалга ошираётган бўлган.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган. Ҳалокатдан сўнг Танай аэродромидан парвозларни амалга ошириш тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг