Россияда самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиянинг Кемерова вилоятида Л-410 самолёти хавфли қўнишни амалга оширди. Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва қурбонлар сони етти нафарга етиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Ҳаво кемасида 20 киши бўлган. Улардан 7 киши ҳаок бўлди ва 13 нафари жабрланди”, деган агентлик суҳбатдоши. Ҳалок бўлганлар 2 нафари учувчилар экани айтилмоқда.

Прокуратура эса самолёт бортида 15 нафар парашютчилар ва икки нафар экипаж аъзоси бўлганини маълум қилди. Қурбонлар эса 4 нафар.

Самолёт ҳалокатига икки двигателдан бири ишламай қолгани сабаб бўлган. Натижада самолёт қўниш вақтида дарахтга илиниб қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт

Баҳолаганлар

481

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг