Россияда йўқолган самолётнинг қолдиқлари топилди (видео)
Олам
−
24 Июль 2025 13491 1 дақиқа
Бугун, 24 июль куни тонгда Россиянинг Амур вилоятида бедарак йўқолган “Angara” авиакомпаниясига тегишли An-24 йўловчи самолётининг ёнаётган фузеляжи Тинда шаҳри яқинида, тоғ ёнбағрида топилди. Бу ҳақда қутқарув хизматидаги манбасига таяниб, “Коммерсантъ” хабар берди.
Mi-8 вертолёти томонидан аниқланган самолёт парчалари Тиндадан 15 км узоқликда жойлашган. Айни вақтда йўловчилар тақдири ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.
Маълумотларга кўра, самолёт Хабаровск-Благовешенск-Тинда йўналиши бўйича парвоз қилаётган бўлиб, бортда 43 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси, жами 49 киши бўлган.
Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси Жиноят кодексининг 263-моддаси 3-қисм 1-бандига (учиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, уч ёки ундан ортиқ кишининг ҳалок бўлишига олиб келган ҳолат) асосан жиноят иши қўзғатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Хабаровск ўлкасида “Взлет” авиакомпаниясига тегишли Mi-8Т вертолёти бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди. Бортда 5 киши бўлган. Уларнинг 3 нафари экипаж аъзоси ва 2 нафари техник мутахассислар саналади. Вертолёт Охотск аҳоли пунктидан ҳавога кўтарилган ва Магаданга етиб бориши керак бўлган. Бироқ белгиланган вақтда экипаж билан алоқа узилган.
Live
БарчасиНетаняху Трамп билан телефонлашди
24 Апрель
Ню-Ёркда черков ёниб кетди
24 Апрель