Амурда вертолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор

Олам

image

Россияининг Амур вилоятида вертолёт қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Ушбу ҳолат авиация фожиаси сифатида таснифланди. Бу ҳақда Росавиация хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 20 февраль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлги Россиянинг Амур вилояти бўйича бошқармаси Амаранка яқинида Robinson R44 русумли вертолёт йўқолгани ҳақида хабар берган. Бугун, 21 февраль куни эрталаб қидирув-қутқарув операцияси давомида ҳаво кемасининг қулаган жойи ва уч нафар қурбоннинг жасади топилган.

Ҳалок бўлганлар орасида вертолёт учувчиси, Тергов қўмитаси терговчиси ва полиция ходимаси бор. Улар ёғоч кесиш корхонаси ходими ҳалок бўлган жойдан қайтиб келаётган бўлган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Жорий йилнинг 19 февраль куни йўқолган хусусий Robinson R44 вертолёти Росавиация қидирув-қутқарув ҳаво кемаси иштирокида ўтказилган тадбирлар натижасида Ромненский туманининг ўрмонли ҳудудида топилган. Воқеа авиация фожиаси сифатида баҳоланган.

Ҳодисани текшириш ишларини Давлатлараро авиация қўмитаси Узоқ Шарқ минтақалараро ҳудудий бошқармаси Росавиация иштирокида олиб боради. Терговдан мақсад – фожиа сабабларини аниқлаш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Ҳамадон вилоятидаги машғулот пайтида ҳарбий самолёт ҳалокатга учраган эди. Воқеа оқибатида самолёт учувчиларидан бири ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия вертолёт Амур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг