Россияда ОМОН мигрантларга куч ишлатди (видео)

Олам

image

Россия пойтахти Москвадаги Мудофаа вазирлиги муассасаларидан бирида жорий йилнинг 8 июнь куни хавфсизлик кучлари мигрантларга қарши рейд ўтказди. Бу ҳақда “База” Telegram-канали хабар берди.

Қайд этилишича, ОМОН ходимлари меҳнат муҳожирларининг ҳужжатларини текшириш учун Строгинодаги ётоқхонага борган. “База” хабарига кўра, хавфсизлик кучлари эркакларни хоналаридан ҳайдаб чиқарган, секин юрганларни эса “тепиш ва шапалоқ билан тезлаштирган”.

Умуман олганда, тадбир давомида хавфсизлик хизмати ходимлари ҳужжатлари билан муаммога дуч келган 5-6 нафар шахсни қўлга олган. Қўлга олинганлар вазиятга ойдинлик киритиш учун бўлимга олиб кетилган.

Мазкур вазиятга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ҳам муносабат билдирди. Ваколатхонага кўра, Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан расмий маълумот кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Москва шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ушбу масалани назоратга олган.

“Агар ушбу вазиятда жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мавжуд бўлса, жумладан, уларга тан жароҳатлари етказилган, ҳуқуқлари бузилган ёки бошқа муаммоларга дуч келган бўлсалар, ҳолат юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига қуйидаги алоқа рақамлари орқали мурожаат қилишлари сўралади: Телефон: +7 925 045-47-44, Telegram: @pomoshrussiamigrant”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа музкур вазиятга изоҳ берар экан, аҳолиси йилиги қарийб 1 миллионга ортаётган Ўзбекистон ишчи кучини бошқа мамлакатларга йўналтиришга мажбурлигини айтган, аммо, шундай бўлса-да Россияга бориш ўрнига бошқа йўлни танлашни тавсия қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг