Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган она-болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
19 Май
3997Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Сургут шаҳрида оилавий зўравонлик қурбонига айланган она ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 15 май куни Бош консулхонага И.М. турмуш ўртоғи Қ.М. томонидан кучли босим ва таҳқирларга учрагани сабабли доимий яшаш манзилига юборишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мазкур оила 2024 йил май ойида вояга етмаган икки нафар фарзанд билан бирга Россиянинг Сургут шаҳрига келган. Мазкур оиланинг учинчи фарзанди ушбу шаҳарда туғилган.
Жабрланувчининг турмуш ўртоғи Россия ҳудудида қонуний бўлиши учун лозим бўлган ҳужжатларни расмийлаштирмаган ҳолда турли жойларда ишлаган. Оиладаги етишмовчиликлар, тайинли иш жойи ва даромаднинг йўқлиги сабабли мазкур оилада келишмовчиликлар юзага чиққан. Кунора бўлаётган жанжалдан тоқати тоқ бўлган она болаларини олиб, Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган. Бундан хабар топган ота уларнинг паспортларини олиб қўйган.
Дипломатлар мазкур оилада бўлиб, Қ.М.дан турмуш ўртоғи ва фарзандларининг ҳужжатларини олиб берган ва уларни Екатеринбург шаҳрига олиб келган. Шунингдек, И.М.нинг Россияда туғилган учинчи фарзандига ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилган.
И.М. ва унинг 3 нафар фарзандига 19 май кунги “Екатеринбург-Наманган” авиайўналишидаги самолётга авиачипта харид қилинган ва Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар доимий яшаш манзилига қайтарилганди.
LiveБарчаси
17 Июнь