Россияда мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар ортга қайтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар доимий яшаш манзилига қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, С.Л. Екатеринбург шаҳрига турмуш ўртоғи билан вақтинча ишлаш мақсадида борган қизи М.О. нинг туғруқхона билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб беришни сўраб мурожаат қилган. 

Бош консулхона ҳузуридаги “Аёллар кенгаши” раиси мазкур мурожаатни ҳар томонлама ўрганиб чиққан. Маълум бўлишича, М.О. Екатеринбург шаҳрида турмуш ўртоғи, онаси ва вояга етмаган фарзанди билан яшаб келган. Турмуш ўртоғи оилавий келишмовчилик сабаб уларни ташлаб кетган.
 
Маҳаллий шифокорлар билан олиб борилган маслаҳатлар натижасида бўлғуси онанинг ҳомиласига ва Ўзбекистонга қайтиши учун таҳдидлар йўқлиги маълум бўлган.

Бош консулхона ходимлари ва Свердловск вилоятидаги фаол ватандошлар кўмагида уларнинг доимий яшаш манзилига етиб олиши учун “Екатеринбург-Тошкент” йўналишидаги самолётга чипта харид қилиб берилган. Ўзбекистон дипломатлари мазкур оилани жорий йилнинг 3 май куни Екатеринбург шаҳридаги “Колсово” халқаро аэропортидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ота-онаси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 11 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Екатеринбург Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг