Россияда кунлик касалланиш 7 мингдан ошди. Бу сўнгги 3 ойдаги энг катта ўсиш

Олам

image

Россияда бир суткада 7212 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Россияда COVID-19 га қарши кураш тезкор штаби маълум қилди, деб хабар берди “Медуза”.

Бу Россияда бир суткада 7658 кишида коронавирус аниқланган 28 июндан бери энг катта кўрсаткич.

Янги касалланиш ҳолатлари энг кўп Москвада – 1560 кишида аниқланган. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан 510 тага кўп. Шунингдек, коронавирус тарқалиши бўйича етакчилар қаторига Санкт-Петербург шаҳри, Москва, Ростов ва Нижегород вилоятлари ҳам кирган.

Ўтган бир кечада Россияда 108 киши коронавирусдан вафот этган, 4317 киши соғайган.

Шу тариқа Россияда жами коронавирусга чалинганлар сони 1 136 048 нафарга етди. Пандемия бошидан бери 20 056 киши вафот этди ва 934 146 киши соғайди.

Россияда пандемия бошланганидан бери 44,3 миллионта коронавирус тести ўтказилди.

Москва мэрияси 65 ёшдан катталарни ва сурункали касаллиги борларни 28 сентябрдан уйда қолишга чақирди. Бундан ташқари, иш берувчилардан ходимларини имкон қадар масофавий иш режимига ўтказиш сўралди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг