Россияда коронавирус вакцинаси тайёр бўлди

Олам

image

Россияда янги коронавирус вакцинаси тайёр бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Цаликов “Аргументы и факты” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Кеча клиник синовлар якунлангани ва барча кўнгиллиларга жавоб берилгани маълум бўлди. Мудофаа идорасида қайд этилишича, эмлашдан кейин барча иштирокчиларда иммунитет ҳосил бўлган.

Аввалроқ, Сеченов университетининг дори воситаларини клиник тадқиқ қилиш маркази раҳбари Елена Смолярчук вакцинани ўзида синаб кўрган барчада иммунитет шаклланганини маълум қилганди.

Смолярчукнинг сўзларига кўра, эмлашнинг учинчи куни иммун тизими максимал ҳимоя даражасига етади.

Аммо бу вакцина қанчалик узоқ сақланиб қолиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот бериш мушкул. Бу саволнинг жавоби клиник синвоининг кейинги босқичида маълум бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

2167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг