Россияда қийин вазиятда қолган ўзбекистонликлар олиб келинди

Local

image

Кеча, 24 сентябрь куни Россияядан 17 нафар қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинган фуқаролар асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

Маълумот учун, Халқаро миграция ташкилоти билан келишувга мувофиқ, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан 7 нафар қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар чартер рейс орқали мамлакатимизга олиб келинганди.

Аввалроқ, Россиянинг Самара вилоятида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун 15 та автобус юборилгани ҳақида хабар берган эдик.


Rate Count

54

Rating

3

Rate this article

Share with your friends