Россияда икки нафар ўзбекистонлик чўкиб кетди
3-саҳифа
−
01 Июль
9359Россиянинг Иркутск вилоятида икки нафар Ўзбекистон фуқароси чўкиб кетди. Бу ҳақда “ТК Город” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 29 июнь куни Чунский туманида жойлашган Октябрский қишлоғида содир бўлган. Чуна дарёсида икки нафар Ўзбекистон фуқароси чўкиб ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 20 ва 21 ёшли шахс қирғоқда чўмилаётган бўлган, шундан сўнг улардан бири чўкиб кета бошлаган, иккинчиси эса уни қутқаришга уринган. Оқибатда фуқароларнинг иккиси ҳам сувга ғарқ бўлган.
“Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари ҳозирча топилмаган. Қидирув ишларида қутқарувчиларга кўнгиллилар ёрдам бермоқда. Эркаклар чўкиб кетган жойда дарёнинг чуқурлиги 5,7 метрни ташкил этади, сузиш тақиқланади. Қирғоқда тегишли белги ўрнатилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда кучли бўрон сабабли денгизда чўкиб кетган 20 ёшли аёлнинг жасади уч кундан сўнг топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь