Россияда болалар лагери ёнди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
23 Июль 2019
5341Бугун, 23 июль куни Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги “Холдоми” туристик мажмуасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ёнғин соат 2:31 да юз берган. Ўша вақтда мажмуадаги чодирли лагер ҳудудида 7-15 ёшлардаги 189 нафар бола бўлган. Лагерда 26 та чодир бўлган ва уларнинг 20 таси бутунлай ёниб кетган. Ёнғин жами 240 кв метр майдонни қуршаб олган.
Ҳозиргача ёнғин натижасида 4 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 3 нафари қиз ва бири ўғил бола. Уларнинг икки нафари реанимация бўлимида ҳалок бўлган.
Ёнғинда ҳалок бўлганлар хотирасига 24 июль куни Хабаровск ўлкасида мотам эълон қилинади.
Болаларнинг ўлими юзасидан жиноят иши очилиб, Россия Тергов қўмитаси суриштирувларни бошлаган.