Россияда бир суткада коронавирусга чалинганлар 15 мингдан ошди
Олам
−
18 Октябрь 2020 7724 1 дақиқа
Россияда бир суткада коронавирусга чалинганлар сони 15 099 нафарни ташкил қилди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 1 399 334 нафарга етди.
Учинчи кун кетма-кет РФда касалланганлар 1,1 фоизга кўпайяпти. Энг кам касалланиш Чеченистон, Чувашия ва Татаристонда қайд этилди.
ТАСС хабарига кўра, Энг кўп янги касалланиш Москва (4 610), Санкт-Петербург (674), Москва вилояти (460), Ростов (289) ва Нижегород (288) вилоятларида аниқланган.
Россияда касаллик фаол бўлганлар сони илк бор 300 нафардан ошди.
Коронавирусдан соғайганлар 1 070 576 нафарга етди. Жами беморларнинг 76,5 фоизи соғайган. 24 187 нафар бемор вафот этган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель