Россияда 240 кишини олиб кетаётган самолётда ёнғин чиқди (видео)

Олам

image

Кеча, 30 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 23:04 да Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Пулково аэропортида Бирлашган Араб Амирликларига учиши керак бўлган самолётда ёнғин чиқди. Бу ҳақда “78.ру” Telegram-канали хабар берди.

Қайд этилишича, Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates авиакомпаниясига тегишли бортида 240 киши бўлган Boeing 777 самолёти ҳавога кўтарилишидан аввал двигателларининг биридан тутун чиққан. Самолёт экипажи авария сигналини берганидан сўнг йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган.

Ҳодиса жойига ўт ўчириш бригадаси чақирилган. Самолёт эса техник сабабларга кўра ангарга қайтарилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда самолёт двигатели тортиб кетган аэропорт ишчиси майдаланиб кетганди.
Аввалроқ Токио аэропортида икки самолёт тўқнашиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ёнғин самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг