Россияда 10 нафар ўзбекистонлик талаба коронавирусга чалинди

Олам

image

Россиянинг Волгоград шаҳрида 10 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Волгоград давлат аграр университетида таҳсил олувчи ўзбекистонликларда коронавирус аниқланган. Улар коронавирус беморларини даволаш учун ихтисослаштирилган шифохонага ётқизилган.

Беморлар билан алоқада бўлган шахслар университет ётоқхонасида карантинга олинган.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги Бош консулхонаси университет маъмурияти билан алоқа ўрнатган ва вазият назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг