Россия ва Украина яна асирларни алмашди

Олам

image

Россия ва Украина “95 га 95” форматида асир алмашди. Бу ҳақда Бирлашган Араб Амирлигининг давлат ахборот агентлиги WAM хабар берди. 

БАА Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Бирлашган Араб Амирликлари айирбошлашда воситачи сифатида иштирок этган. Икки томондан алмашиладиган асирлар сони 190 кишини ташкил қилган. Бу алмашинув БАА воситачилигида жорий йил бошидан буён икки давлат ўртасидаги тўққизинчи марта амалга оширилган тадбирдир. 2022 йилнинг декабрь ойида АҚШ ва Россия ўртасида 2 нафар асир алмашилган.

Россия Мудофаа вазирлиги айни пайтда Украина асирлигидан қайтган ҳарбийларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилган.

“Ҳозирда барча россиялик ҳарбий хизматчилар Беларусь ҳудудида бўлиб, у ерда уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, шунингдек, қариндошлари билан боғланиш имконияти яратилмоқда”, дейилади хабарда.

Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам ўз саҳифасида 95 нафар украиналик Россия асирлигидан қайтганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, асирликдан озод бўлган ҳарбий хизматчилар Мариуполь ва Азовсталь, Донбасс, шунингдек, Киев, Луганск, Харьков, Херсон ва Чернигов вилоятлари ҳимоячилари бўлган.

Шу билан бирга, Украинанинг “Zmina” инсон ҳуқуқлари маркази Х ижтимоий тармоғида Киевга бошқа ҳарбий асирлардан ташқари украиналик ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Максим Буткевич ҳам кўчирилганини ёзди.

Буткевич “Донбасс суди” томонидан тинч аҳолига шафқатсиз муносабатда бўлиш ва қуролли тўқнашувда тақиқланган усулларни қўллашда айбдор деб топилган. Бундан ташқари, журналист умумий хавфли йўл билан икки кишини ўлдиришга уриниш ва бировнинг мулкига умумий хавфли тарзда қасддан зарар етказишда айбланган. Оқибатда россияпараст ҳокимият уни 13 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилган.

Журналистларнинг фикрича, бўлиб ўтган алмашинув доирасида журналист Виктория Рошина ҳам Россиядан Украинага қайтиши керак эди. Аммо у асирликда Россиядаги ҳибсхонада вафот этган. У Украинанинг “Hromadske” нашри журналисти, “Украинская правда” газетасининг мустақил ёзувчиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 январь куни 230 нафар украиналик ва 248 нафар россиялик маҳбус ватанига қайтган, 31 январь куни эса яна 207 украиналик ва 195 россиялик ҳарбий асирликдан озод қилинган эди. 8 февраль куни ҳам Россия ва Украина асирларни алмаштирганди. Унга кўра, “Украина 100 нафар россиялик ҳарбийни 100 нафар украин ватанпарварларига алмашган”, бу ташаббуснинг устида ҳам БАА турган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Бирлашган Араб Амирлиги асирлар “95 га 95”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг