Россия ва Украина асирлар алмашди

Олам

image

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги кеча 8 февраль куни Россия ва Украина асирларни алмаштирганини маълум қилди. Украина раҳбари Владимир Зеленский ҳам буни тасдиқлаб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади. 

Унга кўра, "Украина 100 нафар россиялик ҳарбийни 100 нафар украин ватанпарварларига алмашган", бу ташаббуснинг устида эса БАА турган. 

“Бирлашган Араб Амирликлари россиялик ҳарбий хизматчиларни асирликдан қайтариш вақтида гуманитар ёрдам кўрсатди”, дейилади хабарда. 

Зеленскийга кўра, ватанига қайтган украиналиклар Миллий гвардия ва қуролли кучлар ҳарбийларидир. Улардан кўпчилиги эса Мариуполь минтақасига йўналтирилган мудофаа хизматида жонбозлик кўрсатган. 

“Ҳаммаси бизникилар, улар ўз она юртига қайтди. Биз ҳар бир ўғлоннинг устида ишлаяпмиз ва биз барча аскарларимизни уйига қайтармагунча тўхтамаймиз!” деган 46 ёшли Украина раҳбари. 

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг 4 январь куни 230 нафар украиналик ва 248 нафар россиялик маҳбус ватанига қайтган, 31 январь куни эса яна 207 украиналик ва 195 россиялик ҳарбий асирликдан озод қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина асирлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг